Бугун 3 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Эрон энди МАГАТЭ раҳбарини ўз ядровий обектларига киритмайди — мамлакат парламенти вице-спикери

Эрон энди МАГАТЭ раҳбарини ўз ядровий обектларига киритмайди — мамлакат парламенти вице-спикери

"Биз, шунингдек, ўз ядровий обектларимизда МАГАТЭ томонидан кузатув камералари ўрнатилишига рози бўлмаймиз", — дея таъкидлади Эрон парламенти вице-спикери Ҳамид Ризо Ҳожи Бобоий.

Аввалроқ Эрон парламенти мамлакатнинг Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) билан ҳамкорлигини тўхтатиш назарда тутилган қонунни қабул қилган эди. Шу фонда ташкилот инспекторларига Эронга кириш тақиқланди, бироқ бу МАГАТЭ раҳбари Рафаэл Гроссига тааллуқли ёки йўқлиги номаълумлигича қолаётганди.

Эрон агентликни АҚШ ва Исроилнинг ўз ядровий объектларига ҳужумларига ёрдам беришда ва бу ҳужумларни тўғридан-тўғри қораламаганликда айбламоқда.

Қўшма Штатларнинг Эрондаги ядровий объектларга зарбаларидан кейин МАГАТЭ раҳбари Рафаэл Гросси Теҳронда ўз ядро дастурини давом эттириш учун ресурслар қолганини билдирган ва бойитилган уран захираларини текшириш учун зарарланган объектларга киришни талаб қилган эди.

Киритилди: 21:15 28.06.2025. Ўқилди: 618 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!