Буюк Британиянинг Эрондаги элчиси Хьюго Шортер Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди.
Чақирувга Фэрфорд (RAF Fairford) яқинидаги воқеа бўйича Эронга қарши айбловлар сабаб бўлган.
"Британиянинг юқори лавозимли амалдорларининг Фэрфорд (RAF Fairford)даги воқеада Эронни айблаган асоссиз баёнотларига жавобан, Теҳрондаги Британия элчиси Хьюго Шортер ТИВга чақирилди. Унга Лондоннинг Эронга нисбатан масъулиятсиз ёндашувига Ислом Республикасининг кескин норозилиги тақдим этилди", дейилади баёнотда.
Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг Ғарбий Европа департаменти бош директори Алиреза Юсуфи Лондоннинг Теҳронга қарши айбловларини рад этди.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги бир кун олдин бу масала бўйича баёнот берди.
Бундан ташқари, 12 октябрь куни Эроннинг Буюк Британиядаги элчиси Сейид Али Мусавий Буюк Британиянинг Яқин Шарқ, Шимолий Африка, Афғонистон ва Покистон бўйича давлат вазири Стивен Даути билан учрашувда ўз мамлакатининг RAF Fairford яқинидаги воқеага алоқадорлигини расман ва қатъий равишда рад этди.