Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг ҳаракатсизлиги Теҳронга ўз манфаатларини ҳимоя қилишдан бошқа чора қолдирмади . Бу ҳақда Эроннинг БМТдаги доимий вакили Амир Саид Иравоний Хавфсизлик кенгаши раиси ва БМТ бош котибига йўллаган мактубида айтиб ўтди .
Ҳужжатда у БМТ Хавфсизлик Кенгашининг ҳаракатсизлиги Исроилга барча қизил чизиқларни кесиб ўтиш ва халқаро ҳуқуқнинг асосий тамойилларини бузиш имконини берганини кўрсатди. Шу муносабат билан Эроннинг доимий вакили Хавфсизлик кенгаши халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлаш бўйича ўзининг асосий масъулиятини бажармаганини афсус билан қайд этди.