Дубай Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг Oracle маълумотлар марказига қилинган ҳужум ҳақидаги хабарларини рад этди.
Бу ҳақда БАА матбуот хизмати эълон қилди.
Маълумотларга кўра, Эроннинг Американинг Oracle компаниясига тегишли маълумотлар марказига ҳужум қилгани ҳақидаги даъволар ҳақиқатга тўғри келмайди.
"Эроннинг Oracle маълумотлар марказини нишонга олгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди", дейилади баёнотда.
Аввалроқ Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) денгиз флоти Дубайдаги Oracle маълумотлар марказига ва Баҳрайндаги Амазон объектларига ҳужум қилганини даъво қилган эди.