Бугун 14 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Эрон авиакомпанияси санкциялар туфайли Европага парвозларини бекор қилди

Эрон авиакомпанияси санкциялар туфайли Европага парвозларини бекор қилди

Евроиттифоқнинг Эрон режимига қарши янги санкциялари ортидан Iran Air авиакомпанияси Европага парвозларини бекор қилди, дея хабар беради Euronews.

Теҳрон-Париж рейси бўйича учаётган йўловчилар Имом Хомейний аэропортидан Европа йўналишларига парвозлар бекор қилингани ҳақида SМS-хабар олди. Кейинроқ аэропорт парвозлар бекор қилинганини тасдиқлади.

Қайд этилишича, душанба куни Европа Иттифоқи Iran Air, Mahan ва Saha авиакомпанияларини санкциялар рўйхатига қўшиб, Эрон жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан янги чекловлар киритган.

Ўз навбатида, Iran Air, Mahan ва Saha авиакомпаниялари бу борада ҳали расман хабар беришмаган.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон авиакомпаниялари Будапешт, Рига, Вена ва Мюнхенга рейслар очишни режалаштирмоқда.

Киритилди: 23:50 15.10.2024. Ўқилди: 1038 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!