Бу ҳақда “Ҳизбуллоҳ” гуруҳига алоқадор Al Mayadeen телеканали Эроннинг сиёсат ва хавфсизлик соҳасидаги расмийсига таяниб хабар берди.
Маълум қилинишича, Эрон ўз жавобини Покистон орқали етказган. Ҳозирда Исломобод Теҳрон ва Вашингтон ўртасидаги музокараларни ташкил этишда иштирок этмоқда.
"АҚШ томонидан тақдим этилган таклифлар биз учун кўриб чиқишда устувор аҳамиятга эга эмас ва бу масалада бирор нарса ўзгариши эҳтимолдан йироқ", — дея манбанинг сўзларини келтиради Al Mayadeen.