Бугун 25 август, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Эрон АҚШнинг иқтисодий босимига тайёрланмоқда

Эрон АҚШнинг иқтисодий босимига тайёрланмоқда

Эрон ҳукумати АҚШнинг кучайтирилган санкциялари ва янги чекловлар жорий этилишига олдиндан тайёр эди ва юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни бартараф этиш режасини ишлаб чиқди.

Бу ҳақда Эрон иқтисодиёт вазири Сейид Али Маданизод маълум қилди.

"Мамлакат ҳукумати АҚШ санксияларига қандай қарши туришни олдиндан режалаштирган ва янги чекловларга тўлиқ тайёр", деди Маданизод.

Унинг сўзларига кўра, ҳукуматнинг юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни ҳисобга оладиган икки йиллик иқтисодий ривожланиш режаси мавжуд. Вазир Вашингтон "Эроннинг иқтисодий артерияларини кесиб ташлашга" уриниш орқали ўз мақсадларига эриша олмаслигини таъкидлади.

Шу билан бирга, Маданизод уруш саноатга, хусусан, металлургия заводларига салбий таъсир кўрсатганини таъкидлади. "Бироқ, биз уларни тикладик ва мамлакатни ҳимоя қилишда давом этамиз", деб қўшимча қилди у.

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши "мисли кўрилмаган иқтисодий уруш ва изоляция" бошланганини эълон қилган ва Теҳронни қўллаб-қувватловчи давлатлар учун жиддий иқтисодий оқибатлар ҳақида огоҳлантирган эди.

Киритилди: Бугун 09:40. Ўқилди: 247 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!