Эрон АҚШ ва Исроил билан зиддиятли вазиятда ўз арсеналига 1000 та дрон қўшди.
Еuronews телеканали хабар беришича, Теҳрон Эрон ядровий иншоотларига ҳужумлар уюштириш эҳтимолидан хавотирда.
Дронлар мамлакатнинг турли ҳудудларига етказилгани хабар қилинган.
Эрон ҳам яқинда Фордо ва Натанздаги асосий ядровий объектлари яқинида ҳаво ҳужумидан мудофаа машқларини ўтказди.