Шунингдек, Эрон Хўрмуз бўғози бўйича ўз шартларини илгари суришда давом этмоқда, деб хабар берди Tasnim.
Теҳрон бўғозни зудлик билан очишга рози бўлмаган ва бу жараён фақат келишилган сиёсий шартлар бажарилганидан кейингина мумкин деб ҳисобламоқда, деб хабар беради агентлик вазиятдан хабардор манбага таяниб.
Fars агентлиги ҳам ҳарбий манбаларига таянган ҳолда, Эрон Хўрмуз бўғизини очиш режасига рози бўлгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Агентлик маълумотларига кўра, бу каби хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
Аввалроқ, Трамп АҚШ ва Эрон 4 августга қадар Хўрмуз бўғозида кемалар қатновини қайта йўлга қўйишни муҳокама қилаётганини маълум қилган эди.