Бугун 3 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Эрон АҚШ келишуви учун уран бойитишни тўхтатадими?

Эрон АҚШ келишуви учун уран бойитишни тўхтатадими?

Икки Эрон расмийси , агар Қўшма Штатлар Эроннинг музлатилган активларини қайтариб берса ва Теҳроннинг уранни фуқаролик мақсадларида қайта ишлаш ҳуқуқини тан олса, Эрон уран бойитиш ишларини тўхтатиб қўйиши мумкинлигини айтди.

"Агар Вашингтон Теҳрон шартларини қабул қилса, яқин келажакда Қўшма Штатлар билан сиёсий келишувга эришиш мумкин", - дейди манбалар.

Манбалардан бирининг қўшимча қилишича, бу масала АҚШ билан музокараларда “ҳали муҳокама қилинмаган” .

Теҳрон бир йил давомида уранни бойитишни тўхтатади, юқори даражада бойитилган уран заҳираларининг бир қисмини чет элга жўнатади ёки уларни фуқаролик мақсадларида ёқилғи плиталарига айлантиради .

Америка расмийлари Эрон билан тузилган ҳар қандай янги ядровий битим уранни бойитишни тўхтатиш мажбуриятини ўз ичига олиши кераклигини бир неча бор таъкидлаган.

Сиёсий келишув ҳозирги ядро дипломатиясига ишлаш учун яхши имконият беради, дейди манбалар.

Киритилди: 15:16 31.05.2025. Ўқилди: 348 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!