Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг (Эрон Қуролли кучларининг элит бўлинмаси бўлган ИИҚК) ҳаво мудофааси воситалари Бушеҳр вилояти осмонида АҚШнинг MQ-9 дронини уриб туширди.
Бу ҳақда ИИҚК вакили Ҳусайн Моҳеби маълум қилди.
"Тонгда АҚШнинг ҳаво ҳужумидан сўнг, MQ-9 учувчисиз учиш аппарати Бушеҳр вилоятидаги Ҳормуз шаҳри осмонида ИИҚК ҳаво мудофааси ўқи билан уриб туширилди”, деб унинг сўзларидан иқтибос келтирган Tasnim ахборот агентлиги.
Аввалроқ АҚШ Марказий қўмондонлиги Ислом Республикасининг Ҳормуз бўғозидаги кемаларга қилинган ҳужумларига жавобан Эронга бир қатор кучли зарбалар берганини эълон қилган эди.