Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Мажид Тахт-Раванчи BBC'га берган интервьюсида маълум қилди.
Унинг айтишича, агар АҚШ Эронга қарши санкцияларни бекор қилиш масаласини муҳокама қилишга рози бўлса, Теҳрон ҳам ядровий дастурини чеклаш бўйича келишувга тайёрлигини билдирди. Бироқ Эрон ядровий масалани ракета дастури каби бошқа мавзулар билан боғлашни рад этмоқда.
Эрон атом энергияси ташкилоти раҳбари эса агар барча молиявий санкциялар бекор қилинса, мамлакат юқори даражада бойитилган уранни суюлтиришга рози бўлиши мумкинлигини айтган. Шу билан бирга, Эрон уранни бойитишни тўлиқ тўхтатиш талабини қабул қилмаслигини яна бир бор таъкидлаган.
АҚШ Эронда уран бойитиш жараёнини ядровий қурол яратиш йўлидаги хавф сифатида баҳолайди. Теҳрон эса ядровий қурол яратиш нияти борлигини рад этиб келади.