"Ядро дастури бўйича Қўшма Штатлар билан музокаралар 6 феврал куни эрталаб Уммон пойтахти Маскатда ўтказилиши режалаштирилган", —дея маълум қилди Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи.
Эрон ТИВ раҳбари барча зарур ташкилий ишларни амалга оширгани учун Уммонга миннатдорлик билдирди.
Аввалроқ Ахios нашри Вашингтон Теҳрон Истанбулда бўлиши режалаштирилган музокаралар Уммонда ўтказилишини талаб қилганидан сўнг, уни бекор қилгани ҳақида хабар берган эди.
Бундан ташқари, АҚШ музокаралар кун тартибини кенгайтириб, Эроннинг фақат ядро дастуригина эмас, балки бошқа масалаларни ҳам муҳокама қилишни истамоқда.