Бугун 6 апрель, 2026 йил, душанба

O'ZB

Эрон аҳолиси тобора қариб бормоқда

A A A
Эрон аҳолиси тобора қариб бормоқда

Эронда туғилиш борган сари камаймоқда ва аҳоли қариб бормоқда. Вазият шундай давом этадиган бўлса, яна ўттиз йилдан кейин Эрон дунё бўйича аҳолиси энг кекса мамлакатга айланиб қолади. 

Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, бу ҳақда соғлиқ сақлаш вазирининг маслаҳатчиси Муҳаммад Исмоил Акбарий маълум қилган. “Охирги олтмиш йилда ўртача 20,2 дан 30 га чиқди. Бу кўрсаткич йилдан-йилга ортяпти”, – деди у.  

Соғлиқни сақлаш вазирининг оила масалалари бўйича ўринбосари Саид Ҳамид Баракатий эса ўтган ойдаги баёнотида Эронда охирги ўн йилда турмуш қуриш нисбати қирқ фоизга камайганини айтган эди. 

Статистика маълумотларига қараганда, Эронда 83 миллион 500 минг аҳоли истиқомат қилади.

Киритилди: 05:00 11.06.2020. Ўқилди: 11973 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!