«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд қарийб 116 минг евро сарфлаб, нодир китоб сотиб олди. Гап викинглар ҳақидаги сагалар (афсоналар) жамланган 1594 йилги ноёб нашр ҳақида кетмоқда, деб ёзади vg.no портали.
Ушбу харид норвег китоблари учун рекорд нархга айланди. Китоб аукционда сотиб олинган ва ноёб ҳисобланади: бу илгари хусусий қўлларда бўлган ягона тўлиқ нусхадир. Қайд этилишича, Холанд ушбу асарни ўзида олиб қолмоқчи эмас. У китобни ўзи вояга етган Тиме коммунасига совға қилади.
Футболчининг ўзи мутолаанинг ашаддий ишқибози эмаслигини, бироқ ушбу китоб барча хоҳловчилар учун очиқ бўлишини исташини таъкидлади. Бундан ташқари, у ушбу совға муносабати билан болалар ва ёшлар ўртасида танлов ташкил этишни режалаштирмоқда.