Осло университети олимлари 4700 нафардан ортиқ инсоннинг МРТ маълумотларини таҳлил қилди. Натижаларга кўра, ёш ўтиши билан эркаклар мияси тезроқ деградацияга учрайди.
Эркакларда ҳиссиёт, хотира, ўрганиш ва ҳаракатлар учун жавоб берадиган соҳаларда мия қобиғининг ингичкалашиши кўпроқ кузатилган. Аёлларда эса мия қоринчаларининг тезроқ кенгайиши аниқланган.