Бугун 22 август, 2019 йил, пайшанба

O'ZB

Эркак хотинини деб ўз жонига қасд қилди

Эркак хотинини деб ўз жонига қасд қилди

Хитойлик эркак хотинига жаҳл қилиб бешинчи қаватдан сакради. Бу орқали эркак бир ёшли ўғли билан банд бўлган аёлининг эътиборини тортишга қарор қилган, деб хабар беради «Korrespondent.net».

"Дарё"нинг ёзишича, аёл турмуш ўртоғини ўзи йўқлигида фарзандига яхши қарамаётганликда айблаган. Оқибатда эркак бунга чидай олмай, деразадан сакраб юборган.

У учинчи қаватнинг балконига йиқилиб тушиб омон қолган. Шундан сўнг эркак бирор бир сув ҳавзасига бориб ўзини чўктириши ҳақида аёлни огоҳлантирган.

Ваҳимага тушган аёл полицияга мурожаат қилган. У яқин атрофдаги саёз сув ҳавзасидан хушсиз ҳолда топилган ва эркакка биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда унинг аҳволи барқарор эканлиги айтилмоқда.

Эркак ОАВ вакиллари билан суҳбатда аёли унга кам эътибор қаратаётганини билдирган.

Киритилди: 09:07 23.07.2019. Ўқилди: 2139 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!