Қўрғон вилоятида истиқомат қилувчи эркак тиш шифокорига боргандан сўнг вафот этди. Ўлимидан олдин унга қоннинг заҳарланиши ташхиси қўйилди, дея хабар беради “URA.RU”.
Марҳумнинг хотинининг айтишича, эрининг соғлиғидаги муаммолар тиш шифокорининг олдига бориб келганидан сўнг бошланган. Таъкидланишича, эркакнинг оғриган тиши тозаланганидан кейин ўша жойда шиш кузатилган. Дори-дармонлар шиш билан курашишда ёрдам бермаган. Бемор бўлса бошқа касалхонага мурожаат қилган. У ерда тишдаги ярани тўпланган йирингдан тозалашган. Даволаш сифатида беморга уколлар курсини тавсия этишган ва уйига жўнатиб юборишган.
Хотинининг эслашича, даволанишдан сўнг эри алаҳсирай бошлаган ва аёл “Тез ёрдам”га қўнғироқ қилишга мажбур бўлган. Шифохонада беморда қон заҳарланиши аниқланади ва интенсив терапия бўлимига ўтказилади, аммо ҳаракатлар самарасиз якун топади. Эркак вафот этади.
Воқеа содир бўлганидан кейин марҳумнинг рафиқаси полицияга мурожаат қилади. Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.