Бугун 20 октябрь, 2019 йил, якшанба

O'ZB

Эркак нега хотинини занжирбанд қилганини сўзлаб берди (видео)

Эркак нега хотинини занжирбанд қилганини сўзлаб берди (видео)

Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи эркак у билан ажрашиш ниятида бўлган хотинини ўз уйида занжирбанд қилган ҳолда сақлагани ҳақида хабар берилганди. Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати ушбу хабарлар юзасидан «Тошкент» телеканали билан ҳамкорликда тўлиқ тафсилотларни маълум қилди.

Жорий йилнинг 26 сентябрь куни фуқаро М.А. Зангиота тумани Ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб, куёвига нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраган. Мурожаат мазмунига кўра, куёв 2019 йилнинг 23—26 сентябрь кунлари ўзининг хонадонида турмуш ўртоғини ноқонуний тарзда оёғини занжир билан боғлаб қўйиб, ушлаб турган.

Ушбу мурожаат Зангиота тумани ИИБ ходимлари томонидан тезкор ўрганиш мақсадида, зўравон куёвнинг хонадонига борилган. Ўрганиш давомида жабрланувчи олган тан жароҳатлари юзасидан суд тиббий экспертиза кўриги ўтказилган. Зангиота туман суд тиббий экспертизасининг 30 сентябрь кунидаги маълумотномасида жабрланувчининг жароҳатлари оғирлик даражаси бўйича соғлиғининг қисқа муддатга бузилишига сабаб бўлган енгил тан жароҳатлар тоифасига кириши кўрсатилган.

«Хотиним 16-да (шаҳар шифохонаси — таҳр.) ишлайди. Бир ойдан бери болаларга ўзим қараяпман. Уларга овқат пишириб, едириб-ичирдим. 28 кун деганда ҳам келмаганидан кейин олдига бордим. Ишхонасидан чиқаётганида машинага миндирдим-да, қўлидан телефонини олиб қўйдим. Уйга олиб келдим. Телефонини кавладим. Охирги марта ‘Эшон’ деган битта ‘иссиқ-совуқ’ қиладиган одамга қўнғироқ қилинган экан. Ким бу десам, ‘бошим оғриётган эди, табибга боряпман’ деди… Ўша номерга тел қилдим. Ўзини табибни укасиман деб таништирган одам олди… Телефони менда қолди. Кейин билсам, телефонда иккита экран бор экан. Биринчи экранда ‘визов’ номерлар турибди, ичида рақамлар йўқ. Ўғлим иккинчи экранни очиб берди. У ердаги Telegram’дан хотинимни бегона эркаклар билан, ‘Эшон’ билан ёзишганлари чиқиб келди.», — дейди айбланувчи.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Зангиота тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан зўравон куёвга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Киритилди: 14:37 10.10.2019. Ўқилди: 2060 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!