Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

"Эринг ва фарзандинг ўлади": Тошкентда аёл антиқа фирибгарликка қўл урди

"Эринг ва фарзандинг ўлади": Тошкентда аёл антиқа фирибгарликка қўл урди

Тошкент шаҳри. 2021 йилнинг 11 апрель куни соат 15:30 ларда икки нафар номаълум шахслар Олмазор тумани Фаробий кўчасида яшовчи 23 ёшли М.Рокиянинг уйига келиб, унга яқин кунларда турмуш ўртоғи ва фарзанди оғир касал бўлиб вафот этишини айтиб, ўзига тегишли барча тилла-тақинчоқларини олиб чиқиб берса, уларни қутқариб қолишга ваъда бериб, М.Рокияга тегишли жами нархи 35 840 000 сўмлик 10 хил турдаги тилла-тақинчоқларини алдов йўли билан қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширингани ҳақида хабар берилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни М.Рокиянинг ўзи содир қилиб, келгусида сотиш мақсадида ушбу тилла-тақинчоқларни яшаш хонадонининг ертўласига яшириб қўйганлиги, унга нисбатан ҳеч қандай фирибгарлик жинояти содир қилинмаганлиги аниқланган.

Жиноят иши доирасида М.Рокия Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б” банди (Ўғрилик) билан гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган ва унинг хатти-ҳаракатларига қонун доирасида ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Киритилди: 14:34 15.04.2021. Ўқилди: 3647 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!