NASA 6 сентябрь куни Ер ёнидан товушдан тез ҳаракатланадиган астероид учиб ўтишини маълум қилди. Астрономларнинг таъкидлашича, у ўқдан ўн баробар тезроқ.
Олимлар самовий жисмга “2022 QC7” деб ном беришди. Унинг кенглиги 36 метр, бу Boeing-767 қанотларининг ярмига тенг.
“2022 QC7” астероиди сайёрамизга соатига 32 760 км тезликда, яъни товуш тезлигидан тахминан 27 марта тез яқинлашмоқда.
Маълумотларга кўра, космик жисмнинг Ер билан тўқнашуви юз бермайди.