Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Эрдўғон Зеленскийга Украинада ўт очишни тўхтатиш учун ҳаракат қилишга ваъда берди

Эрдўғон Зеленскийга Украинада ўт очишни тўхтатиш учун ҳаракат қилишга ваъда берди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Украина президенти Владимир Зеленский билан музокараларда Анқара Украинадаги дон келишувини қайта тиклаш ва ўт очишни тўхтатиш учун ҳаракат қилишига ваъда берди. Унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда РИА Новости .

Туркия томони вакилларининг таъкидлашича, учрашув чоғида Анқара ва Киев ўртасидаги икки томонлама муносабатлар , уруш ва тинчликка эришиш борасидаги саъй-ҳаракатларнинг бориши, минтақавий ва глобал муаммолар муҳокама қилинган. Мулоқот чоғида Эрдўғон Туркия Украина-Россия можаросини мулоқот орқали тугатиш мумкинлигига доим ишонганини таъкидлади.

«Туркия ушбу мақсадга эришиш учун саъй-ҳаракатларни давом эттирмоқда», деди Туркия раҳбарининг идораси. Уларнинг қўшимча қилишича, Туркия адолатли ва мустаҳкам тинчликка эришиш учун воситачилик каби барча чораларни кўришга тайёр.

Киритилди: 07:30 25.09.2024. Ўқилди: 1076 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!