Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Истанбулда Ироқ бош вазири Муҳаммад Шиа ас-Суданий билан музокаралар чоғида Исроилнинг ҳаракатлари юзасидан Яқин Шарқ давлатларини бирдамликка чақирди.
Шунингдек, учрашув чоғида Туркия ва Ироқ ўртасидаги икки томонлама муносабатлар, минтақавий ва глобал мавзулар муҳокама қилинган.
"Президент Эрдўғон Туркия ва Ироқнинг тарихий ва маданий алоқалари бўлган икки қўшни давлат эканини, муносабатларни яхшилаш ва ҳамкорлик имкониятларидан фойдаланиш, айниқса, “Тараққиёт йўли” лойиҳаси икки давлатга кўп фойда келтиришини таъкидлади", дея маълум қилди Туркия президенти идораси.
Эрдўғон террор ташкилотлари ҳам Туркия, ҳам Ироқ учун хавфсизликка таҳдид экани, барча террор ташкилотларига қарши беғараз кураш олиб бориш ҳар икки давлат тинчлиги ва барқарорлигига хизмат қилишини, Туркия Ироқ ҳукуматининг кураш борасидаги ижобий қадамларидан мамнун эканини билдирган.