Туркия Африкадаги янги можароларга қарши.
Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Эфиопия бош вазири Абий Аҳмад Али билан учрашувдан кейинги матбуот анжуманида маълум қилди.
"Биз минтақавий муаммоларни минтақавий мамлакатларнинг ўзлари ҳал қилишини қўллаб-қувватлаймиз ва Эфиопиянинг ташқи кучлар учун кураш майдонига айланишини истамаймиз", деди Туркия раҳбари.