Швеция Туркияга терроризмга қарши кураш бўйича берган ваъдасини ҳалигача бажармади, деди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон.
“Қонунларга ёки Конституцияга ҳар қандай ўзгартириш киритсинлар. Бироқ Швеция қабул қилган қонунларни амалда қўллаш зарур”, — дея Эрдўғоннинг Истанбулдаги матбуот анжуманида сўзларидан иқтибос келтирган “ТАСС”.
Унга кўра, Швециядаги террорчилар полиция ҳимояси остида ўз ҳаракатларини давом эттирмоқда.