Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг туғилган кунига атаб унга ваза совға қилди. Бу ҳақда "Москва. Кремль. Путин" кўрсатувининг муаллифи ва ҳаммуҳарририга Россия Президентининг ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилди.
"Мен буни чиройли ваза дейишим мумкин. Нега бунга эътибор қаратилган, чунки Туркия президентининг ўзи бу совғани президентимиз билан телефон орқали гаплашгунга қадар етказишни сўраган. Шунинг учун бунга алоҳида эътибор қаратилди," - деди Ушаков.
Бундан олдин Ушаков турк раҳбари Путиннинг туғилган кунига махсус "яхши турк совғаси" юборганини айтган эди.