Бугун 5 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Эрдўғон: "Нетаняху бомбардимон қилиш орқали Исроил халқи орасида йўқолган обрўсини тиклашга ҳаракат қилмоқда"

Эрдўғон: "Нетаняху бомбардимон қилиш орқали Исроил халқи орасида йўқолган обрўсини тиклашга ҳаракат қилмоқда"

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху Ғазо секторидаги шифохоналарни бомбардимон қилиш орқали яҳудий давлати аҳолиси ўртасида обрў-эътиборни тиклашга уринаётганини айтди. Бу ҳақда у вазирлар маҳкамаси йиғилишидан сўнг маълум қилди.

"Нетаняху касалхоналар, ибодатхоналар ва мактабларни бомбардимон қилиш орқали Исроил халқи орасида ўзининг йўқолган обрўсини тиклашга ҳаракат қилмоқда", - деди Туркия президенти.

Унинг сўзларига кўра, анклавдаги деярли барча шифохоналар ё вайрон бўлган, шикастланган ёки яроқсиз ҳолга келган.

"Биз барчамиз Ал-Аҳли ва Ал-Шифа шифохоналарида содир бўлган ваҳшийликларни кузатдик ва Исроилнинг бу шифохоналар ҳақидаги баёнотлари мутлақо ёлғон эканини тушундик”, — деди Эрдўған.

Киритилди: 23:09 20.11.2023. Ўқилди: 1311 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!