Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Эрдўғон Илон Маск билан телефон орқали суҳбатлашди

Эрдўғон Илон Маск билан телефон орқали суҳбатлашди

Туркия президенти АҚШнинг SpaceX компанияси раҳбари Илон Маск билан телефон орқали мулоқот қилди. 

«Музокаралар чоғида турли жабҳалар, жумладан, Туркиянинг космик технологиялар соҳасидаги компаниялари, давлат муассасалари ва хусусий сектори билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди», — дейилади турклар етакчиси девонхонаси томонидан тарқатилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, шу йил 8 январь куни SpaceX томонидан Falcon 9 ракета ташувчиси фазога учирилганди. Ушбу қурилма ўзи билан бирга Turksat 5A алоқа йўлдошини ҳам самога олиб чиққанди.

Киритилди: 10:26 28.01.2021. Ўқилди: 2060 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!