Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Эрдўғон Европа билан ярашишни бошлади

Эрдўғон Европа билан ярашишни бошлади

Туркия ва Нидерландия дипломатик муносабатларни меъёрлаштиришга келишиб олди. Бу ҳақда Hürriyet Daily News хабар берди.

Таъкидланишича, Туркия ва Нидерландия ташқи ишлар вазирлари Мавлут Чувашўғли ва Стеф Блок телефон сўзлашуви давомида Анқара ва Гаагага қайтадан элчиларни жўнатишга келишиб олган.

Икки мамлакат ТИВ раҳбарлари 2018 йилнинг иккинчи ярмида Блокнинг Туркияга расмий ташриф буюришини ҳам келишиб олган.

НАТО саммити майдонида 11 июлда Брюсселда икки мамлакат ТИВ раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтган ва унда томонлар дипломатик муносабатларнинг меъёрлаштирилишига тайёрлигини билдирган.

Manba: daryo.uz

Киритилди: 01:00 21.07.2018. Ўқилди: 1112 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!