Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Исроилнинг Ғазо секторидаги агрессияси тўхтатилмаса, дунё янги можароларга дуч келишидан огоҳлантирди.
Бу ҳақда у Анқарада нутқ сўзлаганида айтиб ўтди.
"Ғарб давлатлари Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳуни қўллаб-қувватлар экан, Фаластиндаги қирғинни тўхтатиб бўлмайди. Мен очиқ айтаман, агар Ғазода сионистик экспансионизм давом этса, дунё янги можароларга дуч келади", — дея таъкидлади Эрдўғон.