Туркияда Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон бошчилигида ҳукумат аъзолари йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан, миллий мудофаа вазири Ясар Гюлер, Миллий разведка хизмати раҳбари Иброҳим Калин ва ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси матбуот котиби Ўмер Челик иштирок этди.
Йиғилишда Исроилнинг Эронга ҳужуми туфайли кучайиб бораётган таранглик билан боғлиқ дипломатик саъй-ҳаракатлар, бу ҳужумларнинг минтақавий ва глобал оқибатлари билан боғлиқ Туркиянинг мумкин бўлган сценарийлари ва қадамлари ҳақида фикр алмашилди.