«Кипр масаласидаги позициямизнинг аниқ. Мавжуд воқеликни тан олиш вақти келди: оролда икки алоҳида халқ ва икки алоҳида давлат мавжуд.
Барча давлатларни, айниқса, дўстларимиз ва биродарларимизни Шимолий Кипр Турк Республикасини (ШКТР) тан олишга ҳамда оролда мустаҳкам тинчлик ўрнатилишига ҳисса қўшиш учун у билан сиёсий, дипломатик ва иқтисодий алоқалар ўрнатишга чақираман.
Биз кипрлик туркларни ҳеч қачон ёлғиз ва ёрдамсиз қолдирмаймиз. Буни бутун дунё билиши ва ёдда тутиши керак. Биз учун Кипр масаласи шунчаки ташқи сиёсат масаласи эмас»,
— деди Туркия раҳбари.