Бугун 22 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Эрдўғаннинг рейтинги рекорд даражада пасаймоқда – ОАВ

A A A
Эрдўғаннинг рейтинги рекорд даражада пасаймоқда – ОАВ

Сўнгги кунларда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг рейтинги сезиларли даражада пасайди. Бу ҳақда ижтимоий сўровномаларга асосланиб, турк ОАВ хабар тарқатди, деди "azon.uz".

Islam-today сайтидаги хабарда таъкидланишича, айни пайтда амалдаги президентни аҳолининг 46-47 фоизи қўллаб-қувватлаяпти холос.

Ўз навбатида унинг президентлик сайловидаги асосий рақиби бўлган, Халқ-республика партияси етакчиси Муҳаррам Инжанинг рейтинги ошишда давом этяпти ва унга 30 фоиз аҳоли ишоняпти.

Экспертларнинг айтишича, агар мазкур ҳолат сақланиб қоладиган бўлса, иш иккинчи тур сайловларигача боради. Эрдўғаннинг мавқеи пасайишига иқтисоднинг кучсизлангани сабаб бўлмоқда.

Эслатиш ўринли, шу йил бошидан бери турк лирасининг қадри 20 фоизга тушиб кетди. Умуман олганда эса, бу пасайиш 2016 йилдаги давлат тўнтарилишига уринишдан сўнг бошланганди.

Туркиядаги муддатидан олдинги президентлик ва парламент сайловлари 24 июнь куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 15:54 19.06.2018. Ўқилди: 1859 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар