Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Америка расмийларини Украина ҳарбийларига АТАCМS ракеталари ёрдамида Россия ҳудудига ҳужум уюштиришга рухсат берганликда танқид қилди.
Эрдўғaннинг сўзларига кўра, Киевга узоқ масофага учувчи ракеталарнинг топширилиши можаронинг авж олишига олиб келади, дея Туркия раҳбарининг сўзларидан иқтибос келтирди CNN Турк телеканали. Эрдўғaн воқеаларнинг бундай ривожланиши бутун дунёни катта уруш ёқасига қўйиши мумкин, деб ҳисоблайди. Шу билан бирга, унинг фикрига кўра, Россия ва Украина «ўзини тутиши» керак.
Шу билан бирга, Хитой расмийлари сўнгги воқеалар фонида урушда кескинликни камайтиришга чақирди.
«Ҳозирги шароитда барча томонлар хотиржамликни сақлашлари, вазминликни сақлашлари ва кескинлик ва стратегик хавфларни олдини олиш учун мулоқот ва маслаҳатлашувлар орқали биргаликда ҳаракат қилишлари керак», деди чоршанба куни Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Лин Жиан.