Бугун 17 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Эрдўған Сурияни Исроил-Эрон можаросига аралашмасликдан огоҳлантирди

Эрдўған Сурияни Исроил-Эрон можаросига аралашмасликдан огоҳлантирди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Суриянинг янги маъмурияти раҳбари Аҳмад ал-Шара билан музокаралар чоғида Сурияни Исроилнинг Эронга ҳужуми сабаб бўлган можарога аралашишдан огоҳлантирди.

Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон Сурия Президенти Аҳмад ал-Шара билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбат чоғида Исроил ва Эрон ўртасидаги можаро, минтақавий ва глобал жараёнлар муҳокама қилинди. Президент Эрдўғон Исроил томонидан қўзғатилган зўравонлик спирали минтақага таҳдид солаётганига эътибор қаратиб, Сурия учун бу можародан узоқда бўлиши муҳимлигини таъкидлади, Туркия раҳбарияти хабар берди.

Президент Эрдўғон, Исроил тажовузи фонида мавжуд шароитда террор ташкилотлари ва радикал унсурларга қарши эҳтиёт чораларини кўриш зарурлиги ҳақида ҳам гапирди.

Киритилди: 23:38 14.06.2025. Ўқилди: 1376 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!