Бугун 17 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Эрдўған Путин, аслида, қандай одам эканлигини айтди

Эрдўған Путин, аслида, қандай одам эканлигини айтди

Туркия президенти Эрдўған Россия раҳбари Владимир Путинни ваъдасида турадиган ҳалол одам деб билади.

Aввалроқ Россия президенти матбуот анжуманида саволлардан бирига жавоб берар экан, Эрдоғанни "баъзи масалалар бўйича қарашлари турлича бўлишига қарамай", "сўзида турадиган" одам деб атаган эди.

"Aслида, бу таърифлар унинг ўзига муносиб (Путин – манба), – деди Туркия президенти жума намозидан кейин журналистларнинг саволларига жавоб берар экан. – Мен Путин билан учрашганимда у ҳақда шундай хулосага келдим. У ҳақиқатан ҳам адолатли одам".

Эрдўған, шунингдек, Россия "ваъдаларини бажарадиган ноёб мамлакатга айланганини, у билан ҳам мустаҳкам алоқалар ўрнатишга муваффақ бўлганини" таъкидлади.

"Биз [Россия билан] ўз олдимизга қўйган мақсадларимизга ишонч билан борамиз ва бундан кейин ҳам шу йўлда давом этишимизга ишонаман", – дея қўшимча қилди у.

Киритилди: 17:28 25.12.2020. Ўқилди: 6546 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!