Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Австрия ҳукуматининг мамлакатда еттита масжидни ёпиш ва ўнлаб имомларни чиқариб юбориш тўғрисидаги қарорни танқид остига олди.
Бу ҳақда "Кун" нашри хабар бермоқда.
Аниқлик киритилишича, Туркия етакчиси бундай ҳаракатларни «исломга қарши», деб атаган ҳамда шу муносабат билан тегишли чоралар кўриш ниятида эканини маълум қилган.
«Австрия канцлери томонидан қўйилган бундай қадамлар хоч ва ярим ой ўртасидаги урушга олиб келади, деб қўрқаман», - дея айтиб ўтган Эрдўған христианлик ва ислом динини назарда тутиб. У Истанбулдаги чиқиши давомида шундай баёнот берди.