Бугун 24 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Эрдўған айтганини қилди

A A A
Эрдўған айтганини қилди

Туркия Президенти сайловда ғалаба қозонса, мамлакатдаги фавқулодда вазиятни бекор қилишини айтган эди.

 

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва Миллатчилик ҳаракати партияси раҳбари Давлат Боғчали мамлакатда фавқулодда вазиятни узайтирмасликка келишиб олди. Бу ҳақда “Daily Sabah” хабар берди.
 
Бугун, 28 июнь куни Эрдўған ва Боғчали Анқарадаги президент саройида бўлган учрашувда бу масала борасида келишувга эришилган.
 
Маълумот ўрнида, Туркияда фавқулодда вазият 2016 йил 21 июлда мамлакатда давлат тўнтаришига уриниш бўлганидан кейин уч ой муддатга жорий қилинган эди. Бу тартиб парламент томонидан аста-секин чўзиб борилган ва сўнгги уч ойлик муддат – 19 июлда тамом бўлади.
 
Эслатиб ўтамиз, Ражаб Тойиб Эрдўған 24 июнь куни бўлиб ўтган сайловда Туркия президенти этиб қайта сайланди. У сайловда ғалаба қозонса мамлакатдаги фавқулодда вазиятни бекор қилишини айтган эди.

Manba: qalampir.uz

Киритилди: 17:44 28.06.2018. Ўқилди: 1872 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар