Туркия, Гаагадаги БМТ халқаро судида Исроилга қарши суд жараёнига иштирок этади . Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ТРТ Ҳабер телеканали орқали берган мурожаатида маълум қилди . .
Унинг сўзларига кўра, Туркия парламенти делегацияси 7 август, чоршанба куни судга тегишли ариза билан мурожаат қилади. Шундай қилиб, Анқара Жанубий Африка Республикаси Исроилга қарши даъвосини қўллаб-қувватлайди.
“Биз Исроилнинг бу ваҳшийлигига барҳам бериш учун қўлимиздан келганини қиламиз. Охирги 10 ой ичида 40 минг тинч аҳолининг ҳаётига зомин бўлган“.