Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Эрдоған Туркия қўшинларини Суриядан олиб чиқиш учун шарт қўйди

Эрдоған Туркия қўшинларини Суриядан олиб чиқиш учун шарт қўйди

“Туркия ўз қўшинларини ушбу мамлакат аҳолиси талаб қилганидан кейингина олиб чиқади”, деди мамлакат президенти Ражаб Эрдўғон, NTV телеканали хабарига кўра.

"Сурия халқи “Раҳмат, кетишингиз мумкин", деб айтмагунча, биз бу мамлакатни тарк эта олмаймиз", деб таъкидлади Эрдоған.

Аввалроқ Туркия ТИВ вакили Ҳами Аксой ҳам турк қўшинлари ҳудудни террористлардан тозаламагунча Сурияни тарк этмаслигини таъкидлаган эди.

 

Киритилди: 20:00 07.12.2019. Ўқилди: 1541 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!