Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Эрдоған Швеция Бош вазири билан телефон орқали мулоқот қилди

Эрдоған Швеция Бош вазири билан телефон орқали мулоқот қилди

Президент Ражап Таййип Эрдоған, Швеция Бош вазири Улф Кристерссон билан телефон орқали мулоқот қилди.

Туркия президенти маъмуриятининг алоқа бўлимининг хабар беришича, суҳбат чоғида томонлар Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш жараёни, терроризмга қарши кураш, Туркия-Швеция муносабатлари, шунингдек, минтақавий ва глобал масалаларни муҳокама қилган.

Президент Эрдоған Швециянинг НАТОга аъзо бўлганидан сўнг, иттифоқ руҳига мос равишда уч томонлама меморандум доирасидаги мажбуриятларини бажаришига ишонч билдирди.

Эрдоған, Туркия ва Швециянинг Хавфсизлик Ҳамкорлиги Механизми доирасида иш бошлаши кераклигини, терроризмга қарши курашда Швециянинг Туркияга керакли ёрдамни кўрсатиши муҳимлигини билдирди.

Киритилди: 13:56 03.02.2024. Ўқилди: 1466 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!