Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг айтишича, Анқара Москва ва Теҳрондан Исроилнинг Сурияга таҳдидига қарши самарали чоралар кўришини кутмоқда:
Суриянинг ҳудудий яхлитлигига энг катта хавф туғдираётган бу вазиятга қарши Россия, Эрон ва Сурия янада самаралироқ чоралар кўриши зарур. Худди шундай шароитлар Ироқда ҳам ривожланмоқда. Шундай экан, бир томондан Исроилнинг урушни бутун минтақага ёйиш борасидаги саъй-ҳаракатларини, иккинчи томондан террор ташкилотларининг бўлувчи ва бузғунчи фаолиятини инобатга олиб, майда манфаатлар учун ҳисоб-китоблардан воз кечиб, минтақани ҳамжиҳатликда сақлаб қолишимиз керак. Юкимиз оғир, қиладиган ишларимиз кўп
- деди Туркия раҳбари Болқон сафаридан қайтгач, самолёт бортида журналистларга.