Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Эрдоған: Исроил Қуддуснинг ўзига хослигини йўқ қилмоқда

Эрдоған: Исроил Қуддуснинг ўзига хослигини йўқ қилмоқда

Исроил ҳукумати Қуддуснинг мусулмон ўзига хослигини йўқ қилишга қаратилган тизимли қадамлар қўймоқда. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Қуддус бўйича парламентлараро платформанинг 5-конференцияси иштирокчиларига мурожаатида айтиб ўтди.

«Мусулмонларнинг биринчи қибласи Ал-Ақсо масжидининг муқаддаслигига ҳужумлар кучаймоқда. Босқинчи Исроил Қуддуснинг қадимий ўзлигини босқичма-босқич йўқ қилмоқда», — деди Туркия раҳбари.

Давлат раҳбари Қуддус бўйича парламентлараро платформа ўз фаолияти туфайли жаҳон миқёсида Фаластин ишининг «овози ва нафаси»га айланганини таъкидлади.

Президент Эрдоған, Туркиянинг Қуддус билан тарихий алоқалари борлигига эътибор қаратди. «Қуддуснинг ҳар бир бурчагида 400 йил давомида бу муқаддас шаҳарга хизмат қилган қаҳрамон аждодларимизнинг излари бор. Бу изларни ҳеч ким ўчира олмайди», деди у.

Исроилнинг Ғазо секторидаги тажовузлари ҳақида гапирар экан, у Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняхунинг “ўзидан олдинги қотиллар сингари, ўз номини шармандаларча тарихга «Ғазо қасбоби» сифатида ёзиб қўйганини таъкидлади. «Замонимиз фиръавнларини кўриш учун ўтган 203 кун ичида 35 минг фаластинликни шафқатсизларча ўлдирганларга қараш керак», — деди Эрдўған.

Киритилди: 19:38 26.04.2024. Ўқилди: 728 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!