Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған иқлим ўзгаришини уруш ва глобал пандемия каби бутун инсониятга таҳдид солувчи жиддий муаммо деб атади. Унинг сўзларига кўра, иқлим инқирозининг чуқурлашишида энг катта ҳиссага эга бўлган мамлакатлар, айни пайтда, унинг оқибатларидан энг кам азият чекмоқда.
Шунингдек, Президент "Чиқиндисиз ҳаракат" (Sıfır Atık Hareketi) ташаббусининг муваффақиятларига тўхталди. Ушбу ҳаракат доирасида амалга оширилган лойиҳалар орқали Туркия иқтисодиётига 365 миллиард лира (тахминан 11 миллиард доллар) ҳисса қўшилгани таъкидланди.
Бундан ташқари, дастур 2 триллион литр сув, 270 миллиард киловатт-соат энергия, 60 миллиард литр нефть ва 390 миллион куб метр чиқинди полигонлари майдонини тежашга имкон берган.