Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Эрдоған 15 июль ҳодисаси қурбонлари ҳақига Қуръон тиловат қилди (видео)

Эрдоған 15 июль ҳодисаси қурбонлари ҳақига Қуръон тиловат қилди (видео)

Туркия пойтахти Анқарада 2016 йилнинг 15 июлида юз берган давлат тўнтаришига уринишда ҳалок бўлганларни хотирлаш маросими ўтказилди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда.

“15 июль шаҳидлари ёдгорлиги” мажмуасида ўтказилган маросимда президент Ражаб Тоййиб Эрдоған ҳам иштирок этди.

Маросимдан кейин “Бештепа” масжидига борган Эрдоған 15 июль ҳодисаларида ҳалок бўлганлар ҳақига Қуръон тиловат қилди.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг 15 июлида ҳарбийлар томонидан амалга оширилган давлат тўнтаришига уринишда 251 киши қурбон бўлган, 2 мингдан ортиқ киши яраланган. Туркияда 15 июль Демократия ва миллий бирлик куни деб эълон қилинган.

Киритилди: 11:50 16.07.2019. Ўқилди: 2374 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!