Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ер яқинидан ҳалокатли астероид учиб ўтди

Ер яқинидан ҳалокатли астероид учиб ўтди

Бутун шаҳарни йўқ қилишга қодир 2023 DZ2 астероид Ой ва Ер орасидан учиб ўтди. У яна қачон ерга яқин келади?

Шанба куни кечқурун Ер ва Ой орбиталари орасида ердаги бутун шаҳарни йўқ қилишга қодир улкан астероид учиб ўтди, дея маълум қилади BBC News. Бахтимизга НАСА Америка космик агентлиги башорат қилинганидек, у Ер ва унинг сунъий йўлдоши билан тўқнашмади.

2023 DZ2 астероидининг диаметри 40 метрдан 90 метргача. У Тошкент вақти билан тахминан 24:49 да Ердан тахминан 175 минг километр масофада учиб ўтган. Бундай йирик астероидлар камдан-кам ҳолларда сайёрамизга яқинлашади. Астрономлар астероиднинг учиб ўтишини ўн йилда бир марта содир бўладиган ҳодиса деб аташади.

НАСА маълумотларига кўра, астероиднинг ўтиши олимларга уни синчиклаб ўрганиш, жумладан, объектнинг Ер билан эҳтимолий тўқнашувига тайёргарлик кўриш имкониятини беради.

Парвоз яқинлиги туфайли астероидни Ердан дурбин ёки кичик телескоп ёрдамида, “Виртуал телескоп” лойиҳаси ёрдамида Интернетда кузатиш имконияти бўлди.

Олимларнинг фикрича, ушбу астероид 2026 йилда яна Ер орбитасига яқин масофада учади, бироқ шунда ҳам у сайёрамиз билан тўқнашмайди.

Март ойи бошида олимлар худди шундай ўлчамдаги яна бир астероид — кашф қилишди ва тадқиқотчилар бир муддатга унинг сайёрамизга 2046 йил 14 февраль кунида урилиши эҳтимолини ҳам кўришди.

Катта астероид Ер билан тўқнашув йўналишига чиқса ҳам, энди инсоният ўзини ҳимоя қилиш имкониятига эга, дейишади НАСАда.

Ўтган йилнинг сентябрида НАСА учувчисиз космик кема ёрдамида астероид орбитасини ўзгартириш бўйича биринчи тажрибани ўтказди. Космик агентлигининг зонди диаметри 163 метр бўлган "Диморф" астероидига бориб урилди.

Киритилди: 21:57 28.03.2023. Ўқилди: 2650 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!