Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Eр усти метросида содир бўлган қисқа туташув юзасидан қўшимча маълумот берилди

Eр усти метросида содир бўлган қисқа туташув юзасидан қўшимча маълумот берилди

“Тошкент метрополитени” ДУК томонидан ер усти метросидаметро вагонида рўй берган ҳолат бўйича расмий муносабат билдирилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 16 июнь куни соат 20:05лар атрофида ерусти ҳалқа йўли йўналишининг 6 ва 7-бекатлари оралиғида жойлашган йўл четидаги тўсин тунукасининг бир қисми кучли шамол сабабли ўз ўрнидан кўчиши натижасида ҳаракатланиб келаётган таркибининг ток қабул қилиш мосламасига теккан. Натижада эса қисқа туташув содир бўлган.

Шундан сўнг, машинист ҳаракат таркибини тўхтатиб, ҳаракатланишга хавф соладиган ҳолатлар йўқлигини текшириб, ўз ҳаракатини давом эттирган.

Масъул ходимлар ҳолат юзасидан жойига бориб ўрганиш ишларини олиб боришган.

Киритилди: 22:09 17.06.2022. Ўқилди: 2383 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!