Хоразм вилояти прокуратураси томонидан олиб борилган текширишда фуқаро Ш.Г. томонидан Янгиариқ тумани "Қўриқтом" маҳалласи ҳудудидаги “Б.Т.И.” фермер хўжалигига ажратилган 34 балл бонитетли жами 40,7 гектар суғориладиган ер майдонининг 37,9 гектар қисмида ноқонуний равишда сунъий балиқ кўли ташкил қилиб, тупроқнинг унумдорлик қатламини бузиб, давлат манфаатларига 15,4 млрд. сўм миқдорида зарар етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан “Б.Т.И.” фермер хўжалиги раҳбари Г.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 197-моддаси ва бошқа тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.