Россия президенти 10 йил давомида Евроосиё иттифоқи мамлакатлари ялпи ички маҳсулоти 1,6 триллион доллардан 2,5 триллион долларгача ошганини ва ўзаро савдода тўловларнинг 90% дан ортиғи миллий валюталарда амалга оширилаётганини алоҳида қайд этди.
Бугун Москвада Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг 10-юбилей саммити бўлиб ўтмоқда.
Тадбирга кузатувчи давлатлар — Ўзбекистон ва Куба президентлари Шавкат Мирзиёев ҳамда Мигель Диас-Каннел ҳам таклиф қилинган.