Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Энрике Иглесиас: «Балки, бу менинг сўнгги альбомим бўлар...»

Энрике Иглесиас: «Балки, бу менинг сўнгги альбомим бўлар...»

Таниқли қўшиқчи Энрике Иглесиас ўзининг Instagram’даги саҳифаси орқали Финал номли альбоми карьерасидаги сўнгги мусиқий альбомга айланиши мумкинлигини эълон қилди, деб хабар беради PeopleTalk.

«Балки, бу менинг сўнгги альбомим бўлар», — дейди мухлислар саволига жавоб берган Энрике. «Бу сўнгги ойлар давомида ўйлаган нарсам эмас. Бу ҳақда бир неча йилдан бери ўйлаб келаман», — дея тан олган қўшиқчи.

Ўзининг Рики Мартин ва Себастьян Ятра билан амалга ошириладиган турини тарғиб қилар экан, Энрике тақдим этиладиган пластинкага оид айрим маълумотларни ошкор қилди: «1- ва 2-томлар бўлади, аммо улар якуний», — дейди Иглесиас.

«Билмайман. Ҳозирда ҳаётимнинг альбом тақдим этиш кераклиги бобида турибман ва бу ҳақида 2015 йилдан бери ўйлайман».

Шу билан бирга, Энрикенинг таъкидлашича, у мусиқа соҳасидан бутунлай кетиш ниятида эмас. Қўшиқчи турли композициялар ёзишни давом эттиради, аммо уларни ким ва қандай усулда ижро этиши номаълум: «Қўшиқлар альбомга жойланиши мажбурий эмас. Шундай экан мазкур лойиҳа мен учун муҳим», — дейди Энрике.

Киритилди: 14:33 13.09.2021. Ўқилди: 2736 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!